Get Mystery Box with random crypto!

Автомобиль саноатидаги глобал инқирозга қарамасдан UzAuto Moto | UzAuto_official

Автомобиль саноатидаги глобал инқирозга қарамасдан UzAuto Motors рекорд даражадаги ишлаб чиқариш даражаси билан ажралиб турди. 2020 йилда 280 000 донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, самарадорликни ошириш, харажатларни камайтириш ва имтиёзлар ҳамда преференсияларни босқичма-босқич камайтиришга қаратилган ушбу соҳанинг янги раҳбарияти томонидан 2018 йилдан бери танланган ва амалга оширилаётган стратегиянинг тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Рақамлар буни тасдиқлайди: ўтган йилнинг январидан декабригача ишлаб чиқарилган автомобиллар сони 2017 йилга нисбатан икки баравардан кўпни ташкил этди. Статистик инфографика Марказий Осиёда биринчи автомобиль заводи очилганидан бери ўтган 24 йил давомида ишлаб чиқариш динамикасини кузатиш ва баҳолаш имконини беради.