Get Mystery Box with random crypto!

AgroMart.Uz

Telegram kanalining logotibi uzagromart — AgroMart.Uz A
Telegram kanalining logotibi uzagromart — AgroMart.Uz
Kanal manzili: @uzagromart
Toifalar: Biznes , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.01K
Kanalning ta’rifi

🌾Aграр соҳасида онлайн хизмат кўрсатамиз
🥇Ўзбекистондаги биринчи ва ягона аграр соҳасидаги порталнинг телеграм канали
Агромарт веб портали: https://agromart.uz/uz/home

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-26 16:00:09 ​​#Фойдали_маълумотлар

Оқ бош карамни такрорий муддатда етиштириш

Оқ бош карам органик моддаларга бой, салқин, сув сиғими яхши ўғитланган қорамтир ўтлоқ ерларда яхши ўсади. Шўрланган ва ботқоқланган ерлар карам экишга унчалик ярамайди. Оқ бош карамнинг маҳаллий “Тошкент-10”, “Судья Узбекистана”, “Термиз-2500” навлари экишга тавсия этилади. Ҳар 1 га майдонга экиш учун етарлик миқдорда карам кўчати тайёрлашга 350–400 г. ҳисобида уруғ сарфланади.

Оқ бош карам кўчатларини экишнинг энг мақбул муддатлари республикамизнинг жанубий минтақаларида 1–15 август, марказий минтақаларида 15 июнь-10 июль, шимолий минтақаларида 25 май-5 июнь ҳисобланади. Далага экиш пайтида кўчатларда 6–7 та барг бўлиши керак. Ўртаги-кечки карам кўчати 70×40 см ёки 90×40 см схемада экилади.

Сабзавотлар ичида оқ бош карам тупроқ унумдорлигига маъдан ўғитларга ўта талабчан бўлиб, қадимдан суғориб келинаётган типик бўз тупроқларда азот – 240 кг/га, фосфор – 160 кг/га, соф калий – 100 кг/га; ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ тупроқларда эса азот – 200 кг/га, фосфор – 160 кг/га, соф калий – 120 кг/га меъёрда берилади.

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
1.6K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-08-26 14:46:36
#Cавол_жавоб

ЭКСПЕРТДАН МАСЛАҲАТ (Архив)

🗨 Ассалому алейкум Феруза опа, бизда 5-6 ойлик бузоқ бор, уни тўғри парвариш қилишда озиқлантириш учун қандай рациондан фойдалансак бўлади? Зоти ўзимизни жайдари моллардан, аниқ билмайман, бизда беда, қизил ловия палаги ва турли ўт-уланлар томарқамизда бор, ўзимизнинг хўжалигимизда.

Жавобни Чорвачилик бўйича мутахассис Феруза Худоёрова беради:

🗨Ассалому алайкум, 6 ойлик бузоқ учун рацион 1 кг беда пичадан, турли ўт ва ловия поясидан аралаштириб 6 кг ва 1.5 кг комбикорм керак. Қозоғистон кепагидан топсангиз яхши бўларди. Булардан ташқари вет аптекадан мел топиш мумкин 30 гр мел қўшиб беринг алаштириб озуқасига (катта қошиқ билан бир қошиқ қўшсангиз бўлади).

Мана шу рационни кўпайтириб борасиз то 12 ойликка, яъни бир ёшгача шу рационни беришингиз мумкин (масалан комбикормни 2,5 кг ча, беда 2 кг чага, сенажни 10-12 кг кўпайтиришингиз мумкин. Бу албатта 12 ойлик буқачани рациони). 12 ойликдан кейин албатта рацион ўзгартирилиши керак бўлади.

@uzagromart
1.5K views11:46
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:16:05
#Янгиликлар

Иордания Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўйилган тақиқни олиб ташлади

Олиб борилган музокаралар натижасида Иордания Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти амалга оширилишига қўйилган чекловларни бекор қилди.

Ўзбекистон экспортёрларидан гилос, лимон, олма, пиёз ва саримсоқ пиёз каби маҳсулотларни Иордания бозорида сотиш учун уларни зараркунандалардан тегишли тартибда тозалаш талаб этилади.

БАТАФСИЛ ЎҚИНГ

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
2.3K views10:16
Ochish/sharhlash
2022-08-26 11:51:25
#Фойдали_маълумотлар

ОЧИҚ ДАЛА ЭКИНЛАРИНИНГ ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ:
ҚАНДАЛА ТУРЛАРИ
Республикамиз далаларида 20 дан ортиқ қандала тури аниқланган. Шунинг 13 таси зарарли, қолгани фойдали (зоофаг)дир. Яримқаттиқ қанотлилар орасида Меридае оиласига мансуб турдаги қандалалар санчиб-сўрувчи оғиз аппаратига эга бўлиб, ғўза, қанд лавлаги, полиз ва дуккакли экинлар, ғалла, манзарали ўсимликларни зарарлайди. Қандаланинг сўлак суюқлиги ўсимлик тўқимасига таъсир қилиб, ички жарёнларини бузади.

Бу эса ўсимлик тўқималарида моносахаридлар, аскорбин кислотаси, хлорофилл доначалари ва каротиноидлар миқдорининг ўзгаришига олиб келади. Оқибатда ўсимликда шона, гул тугунчалари тўкилади, барглари сарғайиб қуриб қолади. Беда ва ғўза қандаласи жуда ҳаракатчан бўлиб, учиб кенг майдонга тез тарқалади.

Кураш чоралари:

Дала ёки боғларни бегона ўтлардан тозалаш, қандала турларига қарши биологик курашда "Престиж" биоинсектициди, кимёвий курашда эса, Децис, Цимбуш, Циракс препаратларидан бирини қўллаш тавсия этилади.
1.4K views08:51
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:24:33
#Янгиликлар

Марс тупроғида сабзавот ўстириш мумкинми?

Мутахассислар Марс тупроғида шолғом, турп ва салат барги ўстиришга муваффақ бўлишди. Бироқ, ушбу маҳсулотлар ердаги муқобилларига ўхшамайди.

Космик экипажларни Марсда озиқлантириш анча қимматга тушади, шу боис, мутахассислар узоқ вақтдан бери мазкур сайёрада экин етиштириш йўлларини излаб келишмоқда. Бироқ, унинг тупроғида кўплаб ўсимликлар учун зарур органик озуқалар етишмайди ва суви жуда ҳам шўр.

БАТАФСИЛ ЎҚИНГ

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
1.5K views07:24
Ochish/sharhlash
2022-08-26 07:45:25
#Ошқовоқ

Тарвузни антиқа кесиш усули

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
1.6K views04:45
Ochish/sharhlash
2022-08-25 17:31:19
#Cавол_жавоб

ЭКСПЕРТДАН МАСЛАҲАТ

🗨 Баҳорда 2 гектар ерга узум кўчати эккан эдим. Унга қачон ва қанча миқдорда минерал ўғит берсам бўлади?

Жавобни ўсимликлар химояси боғдорчилик ва узумчилик бўйича мутахассис Зарип Пулатов беради:

🗨 Экилган узум кўчати тутган бўлса озиқлантириш мумкин. Ҳозир барглари яшил бўлса 10 литр сувга 20 мл УзБиоГумин ва 30 гр монофосфат калий қўшиб баргидан озиқлантириш мумкин. Кеч кузда гект арига 30 кг аммофос ва 100 кг калийли ўғит солиб ерни ҳайдаш керак. Қолган озуқалар эрта баҳорда берилади.

Экспертдан онлайн (сайт орқали) маслаҳат олиш: https://clc.to/QCaaGg

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
1.6K views14:31
Ochish/sharhlash
2022-08-25 16:30:00 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мулк ҳуқуқига оид бир қатор чекловлар бекор қилинади

“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.) қабул қилинди

Фармон билан қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар 2022 йил 1 сентябрдан бекор қилинади:

ерга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишда:

ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишига асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш орқали ерга бўлган ҳуқуқни тугатиш, мазкур ҳужжатлар фақат суд томонидан бекор қилиниши ёки ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин;

ердан ихтиёрий воз кечишни Ҳукумат ёки ҳокимлик қарорлари билан расмийлаштириш (ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ҳуқуқлни бекор қилиш учун асос бўлади);

юридик шахс тугатилиши билан унинг ерига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш;

ерни жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлатнинг бошқа кўчмас мулкини бериш, бунда кўп квартирали уйлардаги турар жой берилиши мумкин;

турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда:

турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаганларни доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш;

суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш.

2023 йил 1 январдан Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва унга оид маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими ҳисобланади.

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
1.7K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:10:12
#Янгиликлар

Бахмал туманида заъфарон етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш учун 30 миллион доллардан зиёд маблағ ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни Жиззах вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бугунги кунда мамлакатимизда шу соҳага ихтисослашган 7 та кластер фаолият юритмоқда. Хусусан, “BMB Trade Group” кластери томонидан Бахмал туманида заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш йўлга қўйилмоқда. 30 миллион доллардан зиёд қийматдаги ушбу лойиҳа натижасида 200 киши ишли бўлади.

Батафсил бу ерда ўқинг https://bit.ly/2Nukpjc

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
749 views05:10
Ochish/sharhlash
2021-02-17 19:11:01 #дайджест

Бугун каналимизда:

Бизнинг экспертларимиздан онлайн маслаҳат олинг!

ЭКСПЕРТДАН МАСЛАҲАТ

Ҳар хил узум кўчатлари сотувда

САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИ АЛМАШЛАБ ЭКИШ ҚОИДАЛАРИ

Куни кеча Тошкентда Фермер аёллар 3-форуми бўлиб ўтди

Пальма кўчатлари сотилади

Шу кунгача 18 минг гектардан ортиқ майдонда янги боғ барпо этилди

Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади - «Ўзгидромет»

Серҳосил Чандлер ёнғоқ кўчати сотилади
2.5K views16:11
Ochish/sharhlash