Get Mystery Box with random crypto!

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ... Умри бўйи қорни тўйиб овқатланмаган Пайғам | Uychi habarlari🇺🇿

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ...

Умри бўйи қорни тўйиб овқатланмаган Пайғамбаримиз саллолоҳу алайхи васаллам)нинг - ҳар куни қорин ғамида юрадиган "баднафс" умматларимиз...

- Таҳажжудда оёқлари шишиб кетгунча намозда қойим турадиган Пайғамбар (саллолоҳу алайхи васаллам)нинг бомдодларда қовоқлари ишиб кетгунича ухлаб ётган "ғофил" умматларимиз...

- Тоғ-тоғ дунё хазиналарига бир қиё боқмай, охират маконларини танлаган фақир Пайғамбар саллолоҳу алайҳи васалламни - охиратни унутиб, дунёга хирс қўйган юзи қора очофат умматларимиз...

- Ўлими олдидан уйидаги бор бисоти бир нечта танга бўлиб, уни хам эҳсон қилиб кейин ҳотиржам жон таслим қилган Пайғамбар саллолоҳу алайҳи васалламнинг - умри давомида бир молини эхсондан қизғонган эҳсони кам ҳасис умматларимиз...

- Хулқлари Қуръон бўлган саллоллоху алайхи вассалламни - хулқида нафси хукмрон қўпол-қўрс умматларимиз...

- Охирги нафасигача уммат ғамида юрган, "Умматим - Умматим..." дея жони ҳалак бўлган Мухаммад Мустафо саллоллоху алайхи вассалламнинг суннатини тўлиқ билмас, танбал умматларимиз.

ЯНА ҲАР БИРИМИЗ РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАФОАТЛАРИДАН УМИДВОРМИЗ. ...!