Get Mystery Box with random crypto!

Breaking. Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ММ | UZBEKISTAN WRESTLING (PANJOB)🤼

Breaking. Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ММАга қайтмоқда, унинг илк жанг санаси ҳам маълум

Бекзод Абдураҳмонов
Ўзбекистонлик эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ММАга қайтмоқда.
Эркин кураш спорт тури бўйича 74 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов ММАга қайтмоқда, дея хабар бермоқда MMAJunkie нашри.

Маълумот учун, Абдураҳмонов 2012-2017 йиллар давомида аралаш жанг санъатлари билан шуғулланган, ҳамюртимиз мазкур спорт турида еттита проф жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганини ҳам таъкидлаш лозим. Энг қизиғи, Бекзод еттита жангининг олтитасида муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритган.

Бекзод Абдураҳмоновнинг узоқ танаффусдан кейинги илк жанги 17 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг Массачусеттс штатида ташкил этилаётган Combat FC 4 турнири доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унга ўша куни бразилиялик Дерик де Фрейтес (2-5) рақиблик қилади. Жанг ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилади.
#ДАВОМИ
@UWW_UZB