Get Mystery Box with random crypto!

ЭРТАДАН АБИТУРИЕНТЛАРНИ ОНЛАЙН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ БОШЛАНАДИ Қ | O'QITUVCHILARGA BEMINNAT YORDAM KANALI

ЭРТАДАН АБИТУРИЕНТЛАРНИ ОНЛАЙН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ БОШЛАНАДИ

Қонунчиликка кўра:

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади;

2022-2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Бунда абитуриентлар:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (
my.gov.uz сайти);

Давлат тест марказининг
my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатга олинади.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади

@Ustozlarkanalii