Get Mystery Box with random crypto!

1966 йил 13 июлда– Самарқанднинг қадимги харобаси – Афросиёб ш | Biz_bilgan_va_bilmagan_TARIX📚📚

1966 йил 13 июлда– Самарқанднинг қадимги харобаси – Афросиёб шаҳрини археологик жиҳатдан комплекс ўрганишни ташкил этиш мақсадида Республика ҳукуматининг махсус қарори қабул қилинди. Унга кўра, Афросиёб «археологик қўриқхона» деб эълон қилиниб, уни ўрганиш ишига Тошкент ва Самарқанд давлат университетлари ҳамда Маданият вазирлигининг Санъатшунослик институти ҳам сафарбар этилди.
Аниқ илмий режалар асосида бошланган археологик тадқиқотлар туфайли нафақат шаҳарнинг кўп асрлик ёши, балки унинг ҳар хил даврлардаги тарихий топографияси, шаҳар таркиби, шаҳар ҳаётининг ривожланиш босқичлари, босқинлар туфайли юз берган бўҳронлар даври аниқланди. Самарқанд ихшидларининг шоҳона саройи очилди.

https://t.me/ustozlar_uzbekistan