Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Қадрли мактаб директорлари! 'Ўзгидром | Xalq ta'limi xodimlari | RASMIY KANAL

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Қадрли мактаб директорлари!

"Ўзгидромет" маркази Ўзбекистон ҳудудларида жорий ҳафта кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, юртимизда ҳаво ҳарорати бир мунча пасайиб, кунлар совиши хабар қилинди.

Шу муносабат билан умумтаълим муассасаларида ўқувчилар учун етарли шарт-шароитлар яратиш, жумладан, синфхоналар, спорт зали, ошхона ҳамда кутубхоналарни иссиқлик энергияси билан бир маромда таъминлаш чоралари кўрилиши талаб этилади. Мактабларда яратилган ҳар бир қулайлик фақатгина таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Агар Сиз таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарликлар юзасидан муаммо ва камчиликларга дуч келсангиз қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг — 71-237-08-01.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати


https://t.me/ustozlar_uchun