Get Mystery Box with random crypto!

​​Директорнинг ўқитувчидан, унинг розилигисиз дарс соатларини | Xalq ta'limi xodimlari | RASMIY KANAL

​​Директорнинг ўқитувчидан, унинг розилигисиз дарс соатларини олиб қўйишга ҳаққи йўқ

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида
”ги (рўйхат рақами № 3271) низомга кўра, сентябрь ойида ўқитувчиларга бириктирилган соатлардан кейин ўқитувчининг ёзма розилигисиз ундан олиб қўйилиши мумкин эмас.

Бу Меҳнат кодекси 89 моддасига зид ҳаракат ҳисобланади. Ушбу нормага мувофиқ иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.

Шундай экан директор фақат юқоридаги ҳолатлардагина ўқитувчига тариф асосида бириктирилган дарс соатларини олишга ҳақли бўлади.

Юқорида келтирилганлардан хулоса қиладиган бўлсак,
ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари ҳозирга келиб, унинг ёзма розилигисиз олиб қўйилиши мумкин эмас. Бундай вазият юз берган ҳолда Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.


https://t.me/ustozlar_uchun