Get Mystery Box with random crypto!

​​ Онамни соғинганда Она сени соғинганимда, Чопдим излаб она | Xalq ta'limi xodimlari | RASMIY KANAL

​​ Онамни соғинганда

Она сени соғинганимда,
Чопдим излаб она уйингга,
Тополмайин жойингдан сени,
Боқдим маюс турган хонангга.



Қайлардасан қайдасан она,
Юрак бағрим бўлиб кетди қон.
Дардларимни кимга айтайин,
Она сени соғиндим ёмон.

Кеча бордим янги уйингга,
Маҳалланг жим,кўчаларинг жим,
Шовқин солмас ҳатто қушлар хам,
Тангрим ўқиб қўйибди ҳукум.

Уйинг олдин тикон босибди,
Қарамабман кечир онажон,. Хар кун эмас хаттоки ойлаб,. Йўқламабмаг кечир мен нодон.
Ахир сени буюк меҳринг ила ,
Умрим бўлди гўзал ва равон. Қизғонмадинг биздан мехрингни,. Шунинг учун бўлдик биз инсон.
Кечир онам кечир онажон,
Оқлолмадим берган сутингни.
Сен азиз зот меҳрибон инсон,
Унутмайман бедор тунингни.

Она муҳаббати ўлмагай асло,
Ўгит берган иним- оғамга.
Она меҳри ўчмас бир ёғду,
Нур таратар мангу оламга.

Зайлобиддин Жўраев Учкўприк тумани 50 умумий ўрта таълим мактабининг ижодий- маданий масалалар бўйича тарғиботчиси


https://t.me/ustozlar_uchun