Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек халқининг буюк мутафаккирлари Алишер Навоий ва Заҳиридди | URGANCHTRANSGAZ_INFO

Ўзбек халқининг буюк мутафаккирлари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари муносабати билан "Урганчтрансгаз" УК бошқарув аппарати биносида Хоразм вилояти Ёшлар Иттифоқи, "Заковат" интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти, "Урганчтрансгаз" унитар корхонаси касаба уюшмаси ҳамда корхона Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди. Алломалар ҳаёти ва ижодига оид саволларга жавоблар топиш, ёшларнинг бу борадаги билимларини юксалтириш мақсадида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Йиғилганларда катта тассурот қолдирган билимлар синовида ғолиб жамоалар Хоразм тарихига оид китоблар билан тақдирланди.