Get Mystery Box with random crypto!

Магистрал газ қувурлари тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб ҳози | URGANCHTRANSGAZ_INFO

Магистрал газ қувурлари тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб ҳозирда кексалик гаштини сураётган отахону-онахонлар кўпчиликни ташкил қилади. “Урганчтрансгаз” УК тизимида эса корхонада ишлаб пенсияга чиққан собиқ ишчи-ходимларнинг қутлуғ ёшларини нишонлаш саналарида корхона раҳбарият ва касаба уюшма қўмитасининг табрикномаси ва совға билан тақдирлаш анъана тусини олган. Жорий йилнинг январь ойида ҳам бу савобли амал давом эттирилди. Корхона фаоллари бу йил январь ойида муборак 60,70, 75 ва 80 ёшни қарши олган 15 нафар ёши улуғларнинг уйларига бориб ҳолидан хабар олиш асносида эсдалик совғалари билан тақдирлаб ҳам келдилар. Нуронийлар кўзларида балққан мамнунлик хисси уларни соҳада ишлаган залворли йилларини ёдга солган бўлса не ажаб.. Фидойиларча қилинган меҳнатнинг мевасини кўриш ва кўнгилларнинг кўтарилганлиги эса - қадрият намунаси сифатида янада ўзгача қиммат касб этади. Қутлуғ ёшингиз муборак, сиз ҳар доим эъзоздасиз, азиз нуронийлар!