Get Mystery Box with random crypto!

“Урганчтрансгаз” УК таркибидаги “UTG training” ўқув маркази 2 | URGANCHTRANSGAZ_INFO

“Урганчтрансгаз” УК таркибидаги “UTG training” ўқув маркази 2022 йил капитал таъмирдан чиқарилиб, замон талаблари асосида жиҳозланди ва марказга тегишли эски ётоқхона 55 кишига мўлжаллаб реконструция қилиниб фойдаланишга топширилди.
Хозирги кунда ўқув марказидан тўла фойдаланиш мақсадида ҳамда давлатимиз раҳбарининг касб ўргатиш ва малака оширишга эътиборларидан келиб чиқиб “UTG training” ўқув маркази ётоқхонаси ҳудудида қўшимча янгидан 50 ўринга мўлжалланган барча қулайликларга эга ётоқхона биноси тўла тикланиб ички қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Шу билан биргаликда касб ўрганиш ва малака оширишга келганларнинг дам олиш вақтларини унумли ва мароқли ўтказишлари учун ётоқхона худудидаги спорт майдончалари давр талаблари асосида таъмирланиб сунъий газон қопламалари ётқизилмоқда.