Get Mystery Box with random crypto!

Хоразм вилояти янги ҳокимининг ташаббуси билан Хоразмнинг бош | URGANCHTRANSGAZ_INFO

Хоразм вилояти янги ҳокимининг ташаббуси билан Хоразмнинг бош арчаси Амир Темур истироҳат боғида қад кўтармоқда.

Кириб келаётган янги 2023 йилни зўр кўтаринкилик билан кутиб олиш, халқимизга байрамона кайфият бахш этиш мақсадида вилоятимизда жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Барча шаҳарлар ва туманлар марказларида Янги йил арчалари ўрнатилиб, кўча ва хиёбонлар байрамона безатилди. Урганч шаҳридаги ал-Хоразмий кўчасида шаҳарнинг Янги йил арчаси ўрнатилган бўлса, Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида эса вилоятнинг бош арчаси қад кўтармоқда. Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов истироҳат боғида бўлиб, байрамга тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Арча атрофига мутлақо янгича дизайн асосида ишланган декорацияларни ўрнатиш, байрам кунлари аҳоли, айниқса болажонлар учун театрлаштирилган байрам томошаларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.

@XORAZMLIKLAR kanali
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFX4R5ZzkvGRQ2m7yw