Get Mystery Box with random crypto!

“Газли-Нукус” магистрал газ қувури I тармоғининг 22 км қисмини | URGANCHTRANSGAZ_INFO

“Газли-Нукус” магистрал газ қувури I тармоғининг 22 км қисмини реконструкция қилинди

“Ўзтрансгаз” АЖнинг 2022-йилда режалаштирилган реконструкция дастурига киритилган ушбу реконструкция тадбири орқали газ транспорт тизимида тармоқ ўтказувчанлигини яхшилаш, қувурларни ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга эришилди. Ҳозирда янги қувурни тармоққа улаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

“Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги “Газли-Нукус” магистрал газ қувури I тармоғининг 21-43 км оралиғидаги нуқсонли қувурларни демонтаж қилиш ва стеллажга жойлаш ишлари олиб борилмоқда. Келгусида бу қувурлар сифатига қараб гуруҳларга ажратилади ва яроқлилигига қараб турли мақсадларда фойдаланилади.