Get Mystery Box with random crypto!

Компрессор цехларининг технологик қувурлари магистрал газ қуву | URGANCHTRANSGAZ_INFO

Компрессор цехларининг технологик қувурлари магистрал газ қувурлари тизимидаги юкланиш энг кўп тушадиган ва инсон омили билан узвий боғлиқ қисми ҳисобланади. Шу боис ҳам компрессор цехларининг технологик коммуникациясига бўлган талаб ўта юқори. Технологик коммуникацияларнинг узвий қисми ҳисобланган ер ости қувурларининг ҳолатини кузатиш, улардаги емирилишни (коррозия) ўз вақтида аниқлаш мақсадида доимий кузатув, яъни қувурларни лаборатория хулосасига кўра текшириш ишлари олиб борилади. Бу назоратни амалга оширишга махсус техникалар жалб қилинади ва кўплаб ишчи кучи сарф бўлади. Масалага замонавий ёндашган ҳолда “Урганчтрансгаз” УК Тулей МГҚБнинг “Д” цехи технологик коммуникацияларида қувур ички диагностика ишлари замонавий, масофадан бошқариладиган робот ёрдамида ўтказилди. “IntroScan” русумли СД А2072 моделли робот-сканер билан бажарилган тадбирни “Ўзтрансгаз”АЖ, “Урганчтрансгаз” УК ва Россия Федерациясдаги ҳамкоримиз “ЭНТЭ” ООО компанияси мутахассислари назорат қилиб борди.
Ушбу автоматлаштирилган сканер-робот билан бир вақтнинг ўзида:
- ҳажмли нуқсонларни (коррозияли емирилишлар ва бошқа коррозия ҳолатларини);
- қувурнинг дарз кетиш (трещина) ҳолатларини;
- қувур ва унинг фасон қисмлари (тройник, отвод)нинг емирилишини;
- пайванд чокларининг ҳолатини ва нуқсонларини;
- қувур ҳимоя изоляциясининг ҳолатини текшириш;
- сканерга ўрнатилган видеокамера билан қувур ички қисмини онлайн режимда кузатиш;
- мавжуд нуқсонларнинг аниқ жойини, жойлашишини, турини ва ўлчамларини қайд қилиб бориш имконияти бор.
Робот сканер 500 ммдан 1400 мм гача диаметрдаги ҳар қандай қувурларда текширув диагностика ишларини бажара олади. Бундай қурилмалардан фойдаланиш компрессор цехларининг мураккаб жойлашган технологик коммуникацияларини текширишда махсус техникалар ва кўплаб ишчи кучларини ҳамда шурф ишларига кетадиган ҳаражатни, вақтни тежаш ва технологик коммуникацияларда кузатилиши мумкин бўлган нуқсонларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради.
Бу эса технологик коммуникацияларнинг ишончлилигини, юз бериши мумкин бўлган аварияли ҳолатларнинг олдини олиш орқали инсон ҳаёти ва қурилмаларнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.