Get Mystery Box with random crypto!

'Урганчтрансгаз' УКда очиқ эшиклар куни ўтказилди. Хоразм вило | URGANCHTRANSGAZ_INFO

"Урганчтрансгаз" УКда очиқ эшиклар куни ўтказилди. Хоразм вилояти ХТБ билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари иштирокида ўтган тадбир давомида “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида семинар-учрашув ташкил этилди.

Ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга бағишланган семинар жараёнида ўқувчилар корхона тасарруфидаги "Газэнергиктаъмир" ТИЧК ва “UTG training” ўқув маркази фаолияти билан танишдилар. Ўқувчиларга касб сирлари ва муҳим жиҳатлари тўғрисида маълумот берилди.