Get Mystery Box with random crypto!

Тизимда қайта тикланувчи электр манбаларидан фойдаланиш ривожл | URGANCHTRANSGAZ_INFO

Тизимда қайта тикланувчи электр манбаларидан фойдаланиш ривожлантирилмоқда

“Урганчтрансгаз” УК бошқарув аппарати биносининг том қисмига 60 кВт/с.лик қуёш панеллари ўрнатилиб, бинонинг электр таʼминоти тизимига уланди ва ишга туширилди.

Мазкур қуёш электр станцияси орқали йилига 144 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва иқтисод қилинади. Йил охиригача “Урганчтрансгаз” УКнинг таркибий бўлинмаларига жами 440 кВт.с қувватли жами 18 та қуёш электр станциясини ўрнатиб ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, “Урганчтрансгаз” УК бошқарув аппарати биноси ички қисмининг ёритиш чироқларига жами 50 та ҳаракат сезувчи датчиклар ўрнатилди. Натижада йилига 1,03 минг кВт/с электр энергияси тежалади. Йил охиригача ҳаракат сезувчи датчиклардан яна 363 та харид қилиниб таркибий бўлинмаларга ўрнатилади. Бу эса, йилига 7,5 минг кВт/с электр энергияси иқтисод қилишга имкон беради.