Get Mystery Box with random crypto!

“Урганчтрансгаз” УКда 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари | URGANCHTRANSGAZ_INFO

“Урганчтрансгаз” УКда 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Корхона Касаба уюшма қўмитаси ташкил этган тадбирда корхона тизимидаги касаба уюшма ташкилотлари фаоллари, корхона раҳбарияти ва тизимида касаба уюшма фаолиятига ҳисса қўшган, ҳозирда пенсияда бўлган фахрийлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Унда сўз олганлар корхона маъмурияти ва касаба уюшма ташкилотининг ижтимоий шерикликда олиб бораётган фаолияти, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш йўлида қилинаётган чора-тадбирлар, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларга кўрсатилаётган эътибор, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 11-ноябрни “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш тўғрисидаги қароридан кейин касаба уюшмаларининг нуфузи янада ортганлиги эътироф этилди. Тадбир якунида касаба уюшмаси фаоллари ва меҳнат фахрийларининг бир гуруҳи эсдалик совғалари билан тақдирланди.