Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 9-сентябрдаги "Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, Энергетика вазирлиги ҳамда "Ўзтрансгаз" АЖнинг тегишли буйруқларининг ижросини таъминлаш мақсадида “Урганчтрансгаз” УК бошқарув аппарати биносининг том қисмига 60 КВТ қувватли қуёш панеллари ўрнатилди ва бинонинг электр таъминоти тизимига уланди.
Ушбу қуёш электр станцияси орқали йилига 144 минг КВТ с электр энергияси ишлаб чиқарилади ва иқтисод қилинади. Йил охиригача “Урганчтрансгаз” УКнинг таркибий бўлинмаларига жами 440 кВт.с қувватли 18 жамланма қуёш электр станциялари ўрнатилади ва ишга туширилади.