Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабат | URGANCHTRANSGAZ_INFO

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Урганчтрансгаз" УК раҳбарияти ва касаба уюшмаси вакиллари Саримай ва Жанубий Устюрт саноат майдончаларига бориб, жамоа ишчи хизматчилари ва тизимда ишлаб нафақага чиққан меҳнат фахрийлари билан учрашиб байрам билан табрикладилар. Эсдалик совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, ушбу аҳоли пункларидаги мактабларга спорт жиҳозлари, кутубхона учун китоблар топширишди ва ўқувчиларга ўқув куроллари берилди.
Корхона тизимидаги корхоналарда байрамга бағишланган тадбирлар давом этмоқда.