Get Mystery Box with random crypto!

Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларнинг ижтимоий-сиё | URGANCHTRANSGAZ_INFO

Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган «Заковат» интеллектуал ўйинининг Заунгур МГҚБ, Урганч МГҚБ, Урганч ҚМБ, “Газэнергиктаъмир” Техник бутлаш бошқармаси, Ўқув маркази, бошқарув аппарати жамоалари иштирокидаги босқичи бўлиб ўтди.
Ўйин натижаларига кўра ғолибликни Урганч ҚМБ жамоаси қўлга киритди ва финал босқичига йўлланма олди.
Аввал хабар берганимиздек, энди ушбу жамоа корхонанинг Қорақалпоғистон Республикаси худудидаги ташкилотлари ўртасида ғолиб бўлган Тулей МГҚБ билан финалда беллашади.
Финал ўйини август ойининг 2 ўн кунлигига режалаштирилган