Get Mystery Box with random crypto!

'Ўзтрансгаз' АЖ Персонални бошқариш департаменти бошлиғи Шух | URGANCHTRANSGAZ_INFO

"Ўзтрансгаз" АЖ Персонални бошқариш департаменти бошлиғи Шухрат Бобоев "Урганчтрансгаз" УКда хизмат сафарида бўлиб, корхонада ишчи-ходимларга яратилган шароитлар ва имкониятлар билан танишди ҳамда улар билан мулоқот ўтказди. Ишчи-ходимларнинг муаммолари ва таклифлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича амалий ёрдам ва кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, хизмат сафари давомида корхона тасарруфидаги " Хива Гулшани" болалар ёзги оромгоҳи фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Ҳордиқ чиқараётган болакайлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди ва фикр-мулоҳазалар тингланди. Болаларнинг мазмунли ҳордиқ олишлари бўйича керакли таклиф ва тавсиялар билдирилди.