Get Mystery Box with random crypto!

“Қорақалпоғистон” МГҚБ сиқув компрессор стансиясидаги технолог | URGANCHTRANSGAZ_INFO

“Қорақалпоғистон” МГҚБ сиқув компрессор стансиясидаги технологик коммуникатсиялар гидро синовдан ўтказилди

"Урганчтрансгаз" УКнинг “Қорақалпоғистон” МГҚБга қарашли мазкур КС 2006-йил ишга туширилган. У орқали "Шахпахта" газ конидан келувчи газ магистрал қувурлар орқали ҳайдаб берилади. КС технологик коммуникатсиясининг мустаҳкамлигини текшириш, шунингдек юз бериши мумкин бўлган газ сизиб чиқиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида сув билан синовдан ўтказилди. Синов ишлари "Урганчтрансгаз" УК компрессор стансияларидан фойдаланиш бўлими масъуллари, тажрибали мутахассислар ва ўнлаб техникалар сафарбар қилинган ҳолда амалга оширилиб, муваффақиятли якунланди.

СКС коммуникатсиялари мураккаблиги учун гидро синов ишлари 4 босқичда ўтказилди ва турли босимларда ўтказувчанлиги текшириб кўрилди. Кеча-кундуз режимида иш ташкил этилган ҳолда мураккаб ишлар тугалланди ва СКС ишга туширилди.