Get Mystery Box with random crypto!

Хоразм вилоятида вояга етмаган мактаб ўқувчилари уриб юборилди | Urganchdan gapiramiz!

Хоразм вилоятида вояга етмаган мактаб ўқувчилари уриб юборилди.

Урганч тумани, Қипчоқ маҳалласида яшовчи 1964 йилда туғулган шаҳс ўзига тегишли бўлган Дамас русумли автомашинани Урганч шаҳри, Пушкин кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб Пушкин ва Амударё кўчалари кесишган чорраҳадан ўтаётган умумтаълим мактабнинг 2-синф ўқувчиси яъни 2014 йилда туғулган пиёдани уриб юборган.

Урганч тумани, Қорамон қишлоғида яшовчи 1980 йилда туғулган аёл ўзига тегишли бўлган Кобалт русумли автомашинани Урганч шаҳар, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб пиёдалар ўтиш йўлакчаси орқали йўлни кесиб ўтаётган умумтаълим мактабнинг 8-синф ўқувчиси яъни 2008 йилда туғулган қиз болани уриб юборган.

Хива тумани, Нафосат кўчасида яшовчи 1994 йилда туғулган шаҳс, шу йилнинг 28 март куни соат 12:30 ларда отаси номида бўлган автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Гулистон маҳалласи ҳудудидан ўтган Урганч-Ҳазорасп автомабил йўлининг 7 километрида бошқариб бораётиб йўлни кесиб ўтаётган 2014 йилда туғулган пиёдани уриб юборган.