Get Mystery Box with random crypto!

Педагогика йўналишидаги янги 10 та ОТМ қайси олийгоҳлар ўрнида | Ungalovlar

Педагогика йўналишидаги янги 10 та ОТМ қайси олийгоҳлар ўрнида очилди?

Аввалроқ Президент қарори асосида 10 янги педагогика ОТМлари очилгани ҳақида айтгандик. ЎзА (@uzauz) ушбу ОТМлар ҳозирда мавжуд бўлган қайси олийгоҳлар ўрнида ташкил этилганини маълум қилди.

Булар:

Урганч давлат педагогика институти — Урганч давлат университети педагогика йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида;
Наманган давлат педагогика институти — Наманган давлат университети педагогика йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида;
Гулистон давлат педагогика институти — Гулистон давлат университети педагогика йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида;
Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти — Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида;
Андижон давлат педагогика институти — Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида;
Бухоро давлат педагогика институти — Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида;
Термиз давлат педагогика институти — Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида;
Шаҳрисабз давлат педагогика институти — Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида;
Чирчиқ давлат педагогика университети — Чирчиқ давлат педагогика институти негизида;
Жиззах давлат педагогика университети — Жиззах давлат педагогика институти негизида.


Бунда ушбу йўналиш ва мутахассисликларда ҳозир ўқиётган талабалар автоматик равишда янги ОТМларнинг талабаси бўлиб ўтади.


@xushnudbek