Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Юлдуз Усмонова Ўзбекистонни тарк этмоқчи Хонанда Инс | 🌱Uncha-Muncha

#Тезкор
Юлдуз Усмонова Ўзбекистонни тарк этмоқчи

Хонанда Инстаграм саҳифасида яқинда бўлган концертида мухлисларга қилган “дағдағаси” ҳақида гапириб, сўнгги пайтда чарчаганини айтган.

Юлдуз Усмонованинг мухлислар билан бўлган муаммоли вазият ҳақида гапириб: “Кўпчилик осон деб ўйлайди. Бунча одам билан ишлаш, уларни кўнглини олиш, асло, осон эмас. Ҳаммамизда ҳар хил ҳарактер бор. Ижодий жамоа билан бирлашиб бу концерт дастурини сизларга тақдим этиш жуда катта иш”, дея дастур давомида бўлган қийинчиликлар ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова 14 март куни бўлиб ўтган концерт дастурида муҳлислари билан зиддиятга учраганди. Ушбу ҳолат катта танқидга учраб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

@UnchaMuncha