Get Mystery Box with random crypto!

Жантелаген Кўп давлатларда бойлик муваффақият белгиси ҳисобла | Mohira Nurullayeva


Жантелаген

Кўп давлатларда бойлик муваффақият белгиси ҳисобланади. Швецияда эса бу ҳақида гапирилмайди чунки швед жамияти Жантелаген деб аталувчи қоидага амал қилиб яшайди. Мисол учун, пул ҳақида гаплашиш шведлар учун жуда ҳам ноқулай мавзу ҳисобланади. Бойлигини кўрсатиш, хатто, ўртамиёна маош ҳақида гаплашиш жамиятда тўғри қабул қилинмайди. Бу ва бунга ўхшаш мавзулар табу ҳисобланади.

Жантелаген ўзбек тилида Жанте қонуни дейилади. Бу норвегиялик ёзувчи Аксел Сандемоснинг 1933-йилда ёзилган китобидаги қоидаларга қаттиқ амал қилиб яшовчи ҳаёлий Жанте шаҳарчасидан келиб чиққан сўз. Жантелаген кўз-кўз қилмаслик, мақтанмаслик, киши ўзини бошқалардан устунроқ, кучлироқ, ақллироқ деб билмасдан, ҳаммани тенг кўриши дегани.

Жантелаген таъсирини фақатгина Швецияда эмас, бошқа нордик давлатларда ҳам кўриш мумкин. Бу ҳақида олдинги мақолаларимда ҳам ёзганман. Юқорида санаб ўтилган ҳислатларни ислом дини ва кўплаб маданиятлар тарғиб қилишига қарамай нега баъзи мусулмон жамиятларда бундай ҳислатлар камёб бўлиб кетяпти деб ўйлаб қоламан. Сиз нима деб ўйлайсиз?

Мақолани улашинг

t.me/NodirSanakulov