2022-12-05 08:47:02
Тошкентда яна коллапс.Бу шаҳар, умуман бутун Ўзбекистон об-ҳавонинг бирор-бир ўзгаришига тайёр бўла олмайди. Ёмғир ёғса, кўчалар дарёга айланади. Қор ёғса, йўллар тозаланмаган, ҳар метр муз майдонига айланади. Кўчада такси йўқ, бориям, 10 баравар қимматлаб кетган. Ўзи аранг жон сақлаётган жамоат транспорти оралиқ интерваллари янада расво ҳолатга келади. Йўлларда авариялар... Газ заправкалар ёпиқ, навбатлар бир неча километргача етган. Бензин нархи осмонга чиқса чиқадики, тушмайди.
Масъул ташкилотлар вазиятни яхшилаш, кўчаларни тозалаш ўрнига, машинада кўчада чиқмасликни тавсия қилади, лекин тирикчилик, зарурият туфайли чиқишга мажбур бўлганлар нима қилсин?
Буларнинг барчаси қачондир яхши бўлиб кетишига умид ҳам қилмай қўйдик. Чунки мана неча йилдирки, шу муаммолар, шунақа коллапс ичида яшаяпмиз. Бирор бир яхши ўзгариш бўлаётгани йўқ. Ёмонлашса ёмонлашяптики, лекин яхшиланмаяпти.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
26.9K views05:47