Get Mystery Box with random crypto!

Андижонда «хакер» қўлга тушди Андижон вилояти Марҳамат тумани | Ums.uz

Андижонда «хакер» қўлга тушди

Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи 2000 й.т. Э.А. интернет орқали товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлганида Киберхавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Маълум бўлишича, у фейк хабар орқали Самарқанд туманида яшовчи 1997 й.т. А.Д.нинг телеграм аккаунти кодини билиб, бошқарувини қўлга киритган ва бошқалар кўриши мумкин бўлмаган фотосуратларини танишларига юборган, шундан сўнг ушбу фотосуратларни тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб ундан 200 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

Ҳозирда Э.А.га нисбатан ЖКнинг 165-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw