#ривоят. КЎНГИЛ ТИЛСИМ Катта мансабдорлардан бири шайхд | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
#ривоят.
КЎНГИЛ ТИЛСИМ
Катта мансабдорлардан бири шайхдан сўради :
- Баъзи одамлар фалон шайхни таъна-маломат билан тилга оладилар, шу киши ҳақида сен қандай фикрдасан ?
Шайх жавоб берди :
- Ташқи қиёфасида ҳеч қандай айб кўрмайман, кўнглидан эса хабардор эмасман.
МАШАҚҚАТЛАР САБАБИ
Одам алайҳиссалом ер юзига тушганида Жаброил алайҳиссалом жаннатдан буғдой уруғи келтириб , унга деҳқончиликни ўргатди. У буғдойни экди , суғориди, ўрди , янчди , унидан кўмоч (кўмоч-қўрга кўмиб пиширилган нон) пиширди .
Кўмочни энди ейман деганида Жаброил келиб, уни учга бўлди - икки улушини Одам Атога , бир улушини Момо Ҳавога берди. Эрнинг улушини кўплиги шундан қолган дейдилар . Одам Ато ўз улушини охиригача еди , Момо Ҳаво эса ярмини еб, ярмини олиб қўйди. Буни кўрган Жаброил айтди :
- Eй Одам , худди сен каби Ҳаво ҳам ўз улушини тугал еганида то қиёматгача авлодларинг қаҳатчилик нималигини билмас эдилар .
ҒАЙБ ИЛМИ
Мусо алайҳиссалом Хизр алайҳиссаломдан сўради :
-- Қайси ишинг туфайли Оллоҳ таоло сенга ғайб илмини билдирди?
-- Оллоҳ таолони деб гуноҳларни тарк этганим учун , -- деди Хизр алайхиссалом.
"Кўхна ривоятлар" дан.
@ummuzaynabummuijodi