Get Mystery Box with random crypto!

#фиқҳга_оид ТАВОФНИНГ ТУРЛАРИ Тавофлар умуман етти турли бўл | Ummat.uz

#фиқҳга_оид

ТАВОФНИНГ ТУРЛАРИ

Тавофлар умуман етти турли бўлади. Улар қуйидагилар:

1. Тавофи қудум: Тавофи қудум «тавофи лиқо» (кўришув тавофи), «тавофи вуруд» (ташриф тавофи) ҳам дейилади. Бу ифрод ёки қирон ҳаж қилувчи офоқийга (Ҳарам ҳудудидан ташқарида яшовчиларга) суннатдир. Маккалик ва офоқийлардан таматтуъ ёки умра қилувчи учун бу суннат эмас.

Унинг кўриниши: Ифрод ҳаж қилувчи Ҳарамга кирганидан кейин тезлик билан бир тавоф қилиб олади. Ўша тавоф «тавофи қудум» (кўришув тавофи) дейилади. Қирон қилувчи умра билан ҳажга бирга эҳромга кириб, Ҳарамга киргандан кейин биринчи умра арконларини адо қилиб бўлгандан кейин нафл тарзида бир тавоф қилади. Мана шу қирон қилувчининг тавофи қудуми ҳисобланади.

Эслатма: Қирон ҳаж қилувчининг аввал умра қилиб, кейин тавофи қудум қилиши суннатдир. Лекин бунинг аксини қилиши, яъни биринчи тавофи қудум қилиб, кейин умра қилиши суннат эмас;

2. Тавофи нафл: Нафл тавофни ким қачон хоҳласа қилиши мумкин бўлиб, унинг учун бирор муайян вақт тайин қилинмаган.

3. Тавофи умра: Умра қилувчига умра тавофини қилиш фарз ҳисобланиб, унда изтибоъ билан рамал суннатдир. Ушбу тавофдан кейин Сафо билан Марва тепалигида саъй қилиш вожибдир. Бу ҳақда «Умра» мавзуси остида батафсил маълумот берилди;

4. Тавофи назр: Бир киши «фалон ишим битса, Аллоҳ таоло учун бир тавоф қиламан», деган бўлса, ўша нарса «тавофи назр» дейилади ва иши битганидан кейин ушбу тавофни қилиш зиммасига вожиб бўлади;
(давоми бор)

"Мўминнинг умр сафари" китобидан

Telegram | YouTube