Get Mystery Box with random crypto!

#фиқҳга_оид «ҲАЖИ АКБАР» ДЕБ НИМАГА АЙТИЛАДИ? Халқ орасида ҳ | Ummat.uz

#фиқҳга_оид

«ҲАЖИ АКБАР» ДЕБ НИМАГА АЙТИЛАДИ?

Халқ орасида ҳаж жума кунига тўғри келиб қолса, »ҳажи акбар» дейилиши машҳур бўлиб кетган. Лекин бу гап ҳадис ва фиқҳий китобларнинг бирортасида ҳамда мужтаҳидларнинг сўзларида учрамайди. Ҳадис ва фиқҳий китобларда одатий ҳаж «ҳажи акбар», умра эса «ҳажи асғар» деб аталган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Ҳажи акбар наҳр (қурбонлик) куни, ҳажи асғар эса умрадир» («Сунани Насоий»).

«Ҳаж «акбар» билан сифатланди, чунки умра кичик ҳаждир» («Мирқотул мафотиҳ»).

«Зуҳрий, Шаъбий ва Ато раҳматуллоҳи алайҳим:

«Катта ҳаж ҳаждир, кичик ҳаж умрадир», дейишган («Роддул-муҳтор»).

«Рамлий айтди: «У зот соллаллоҳу таоло алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир». Розийн ривоят қилган («Баҳрур-роиқ»).

"Мўминнинг умр сафари" китобидан

Telegram | YouTube