Get Mystery Box with random crypto!

Umarul Foruq.uz

Telegram kanalining logotibi umarulforuq_uz — Umarul Foruq.uz U
Telegram kanalining logotibi umarulforuq_uz — Umarul Foruq.uz
Kanal manzili: @umarulforuq_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.09K
Kanalning ta’rifi

Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали
Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 11:03:21 Қуръони Каримда зикр этилган ва амалга ошмайдиган орзулар..
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
(Қиёматдаги афсус надоматлар)

Кошки тупроқ бўлиб кетсам..
(Набаъ сураси, 40-оят)

Кошки (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарсани тақдим қилганимда эди..
(Фажр сураси 24-оят)

Кошки менга китобим берилмаса эди..
(Ҳааққа сураси, 25-оят)

Кошки фалончини дўст тутмасам эди..
(Фурқон сураси, 28-оят)

Кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Росулига итоат қилсак эди..
(Аҳзоб сураси, 66-оят)

Кошки пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди..
(Фурқон сураси, 27-оят)

Кошки эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим..
(Нисо сураси, 73-оят)

Аллоҳим , бизни улар қаторидан бўлиб қолишликдан ўзинг асра.
Ҳидоятингни зиёда қил

  @Umarulforuq_uz 
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
1.3K views08:03
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:11:01 ​​Шайх Али Тантовий айтадилар:

Севган кишинг бу дунё билан хайрлашгач, устидан тупроқ тортганингда дунёнинг арзимаслигини, ўткинчилигини, боқийлик фақат Аллоҳнинг Ўзига хос эканини тушунасан.
Барча марҳумларимизга Аллоҳ раҳм қилсин!
Аниқ ишонч билан англаймизки, ўлганингдан кейин мутлақо ортга қайтмайсан. Шундай экан, ўзингга Қуръондан кундалик вазифа қилиб ол. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уни тарк қилма!
Ундан ташқари «Субҳааналлоҳ», «Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ»,
«Лаа илаҳа илллалоҳ» каби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот каби зикрларни ўзингга кундалик вазифа қилиб ол. Ўзингга, ота онангга, зурриётинг ва дўстларинг ҳаққига дуо қил!
Ҳали кўрасан, мана шу қироатинг, зикр ва дуоларинг охиратингни обод қилиб, нафсингни шод айлайди. Ўша кунда катта сармояни қўлга киритганингни англайсан.
Ёдингда тут! Жаннат аҳли ҳеч нарсага Аллоҳнинг зикрисиз ўтказган вақтларига надомат қилганчалик афсусланмайди.
Шундай экан, «Субҳааналлоҳ», «Алҳамдулиллааҳ»,
«Лаа илаҳа иллаллоҳ», «Аллоҳу акбар» зикрларини кўп айтиб юр!

@Umarulforuq_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
1.4K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:00:38 САФАР ОЙИ

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида “сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмиш” каби гаплар айланиб қолади. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки уларнинг замирида сафар ойида сафар қилса, офатга дучор бўлармиш, тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод ётади. Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам сафар ойидан шумланиш одати бор эди.
Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада бир қанча ҳадислар айтдилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касаллик юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ”, дедилар» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).
1. «Касаллик юқиши йўқ». Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш нозик нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
2. «Ғул» йўқ. Ғул жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб кетиб, турли балоларга учратади, деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
3. «Сафар йўқ». Жоҳилият аҳлининг сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақидалари бор эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этиб, ой-кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники эканини эълон қилди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига зид равишда, бу ой Исломда «сафарул хайр» – «сафар яхшилик» деб номланди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид равишда Исломда кўпгина ишлар айнан шу ойда бошланди. Масжиди набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан сафар ойида бўлди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ, мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу ойда сафарга чиқиб, Хайбарни фатҳ қилдилар.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ, мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар. «Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож» номли китобда ва бошқа манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида қизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан.

@Umarulforuq_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
1.3K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:45:13
#Ҳикмат

ОДАМ БОЛАСИ ЎЛИМДАН ҚОЧГАНИДЕК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Одам боласи ўлимдан қочганидек ризқидан қочса ҳам, ўлим уни топиб олгани каби, ризқи ҳам топиб олади».
Абу Нуъайм Жобирдан ривоят қилган.

@Umarulforuq_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
1.3K views05:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 05:26:36 НАМОЗНИНГ ТИББИЙ ФОЙДАЛАРИ

Намоз ўқиган одам бу гўзал ибодат учун охиратда оладиган ажр-мукофотларига қўшимча равишда дунё ҳаётининг ўзида унинг саломатликка оид манфаатларига ҳам эришади.
1. Намозда бажариладиган ҳаракатлар енгил ва осон бўлгани боис юракни зўриқтирмайди ва куннинг муайян бир вақтларида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.
2. Бир кунда бошини 62 марта ерга қўйган инсоннинг миясига мунтазам равишда кўп миқдорда қон оқиб келади. Мия ҳужайраларининг қон билан яхши тўйиниши туфайли намоз ўқийдиган одамларда хотира сустлиги ва склероз камроқ учрайди.
3. Намоз ўқийдиган кишининг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб туриши сабабли унинг кўзларида қон айланиши яхшиланади.
4. Намоздаги изометрик ҳаракатлар ошқозондаги озиқанинг яхшилаб аралашишига ва унинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, сафронинг (ўт суюқлигининг) ўт пуфагида тўпланиб қолмай, бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозоности безининг равон ишлашига имкон бериб, қабзият (ич қотиши)нинг олдини олади.
5. Бир кеча-кундузда камида беш маҳал бажариладиган бир меъёрдаги тана ҳаракатлари бўғимлар, мушаклар ва томирларни жонлантириб, артроз (артрит), остеохондроз каби касалликларнинг, хусусан, бўғимларда туз тўпланишининг олдини олади, жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдиган одамларда томирларда тиқин пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.
6. Вужуднинг саломатлиги тананинг тозалигига боғлиқдир. Намоз учун шарт бўлган таҳорат ва ғусл покликнинг айнан ўзидир. Баданни, руҳни покламай туриб намоз ўқиб бўлмайди. Натижада намознинг барча шартларини адо этган киши руҳан пок, жисмонан тетик бўлади.
7. Намоз вақтлари организмда қон айланиши ва нафас олишни яхшилаш учун энг қулай ва мақбул пайтлардир.
8. Намоз уйқуни тартибга солишнинг энг мукаммал низомидир. Мутахассислар ўтказган тадқиқотларнинг натижасига кўра, намоз ёрдамида танада тўпланиб қоладиган статик электр заряддан ҳам халос бўлиш мумкин экан. Танамиздаги бундай заряд сажда пайтида ерга ёки таҳорат пайтида сувга ёхуд таяммум пайтида тупроққа текканимизда ерга узатилади. Намоздан сўнг тетиклашишимизнинг сабаби қисман мана шу ҳикматга боғлиқ.

«Мўминнинг меърожи» китобидан

@Umarulforuq_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
1.5K views02:26
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:24:19
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қуёш чиққанида: «Алҳамдулиллаҳиллазий ақоланаа явманаа ҳазаа валам юҳликнаа бизунубинаа»

(Бизга бу кунимизни қайтарган, гуноҳларимиз туфайли бизни ҳалок қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин! дер эди.

Имом Муслим ривояти.

ХАЙРЛИ ТОНГ ҚАДРДОНИМ!

@Umarulforuq_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
1.4K views01:24
Ochish/sharhlash
2022-08-31 01:47:07
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
31 АВГУСТ 2022 йил

Хижрий
4 САФАР 1444 йил.


Субҳи: 4:15
Бомдод 4:55
Қуёш чиқиши 5:38
Завол 12:18
Пешин 12:50
Аср 17:05
Шом 18:52
Хуфтон 20:35

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
1.6K viewsedited  22:47
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:25:05 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон кишига етадирган ҳар бир машаққат – дард, ташвиш, қайғу, азият ёки ночорлик ва ҳатто (баданига) кирган тикан ҳам Аллоҳ таоло даргоҳида унинг гуноҳларига каффорат бўлади!» – дедилар".
Имом Бухорий ривояти.

@Umarulforuq_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
1.7K views14:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:23:51
#Мақола

НИКОҲ - ТЎЙЛАРИМИЗ ҲАҚИДА.

Динимизда савоби улуғ ишлардан бири одамларга хуш муомалада бўлиш, иккинчиси уларга таом улашиш ихлосли ҳалқимиз қадимдан бу суннатларга амал қилиб келади.
Мана шундай чиройли суннатлардан бири никоҳ тўйидир.

@Umarulforuq_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
1.7K viewsedited  09:23
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:49:01
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Шиххирдан (р.a.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот «Алҳакумут такосуру» сурасини ўқиётган эканлар. Шунда у зот: «Одам боласи молим, молим, дейди. Эй одам боласи, молингдан еб тугатганинг ва кийиб эскитганинг ҳамда садақа қилиб сарф этганинг ўзингникидир (қолгани эса бошқаларникидир)», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

  @Umarulforuq_uz 
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
1.7K views04:49
Ochish/sharhlash