2022-08-03 14:03:28
Аёлни алдаманг ҳиёнат қилманг, У сизни алдаса ёмон бўлади.
Ишончига киргач жиноят қилманг, Номарднинг устози хайвон бўлади.
Аёлни алдаманг у сизни севиб, Жонининг учида эхтиёт қилиб.
Битта ёлғон билан қолмасин совиб, Атиргул бағрида тикон бўлади.
Аёлни алдаманг у она, у ёр, У мехирбон сингил, опа вафодор.
Унга зиғирчалик бермангиз озор, Покиза номлари харом бўлади.
Аёлни алдаманг уни авайланг, Ахир у сиз билан яшайди, ўйланг.
Нозиккина гулни сўлдириб қўйманг, Ким унга сизчалик қалқон бўлади.
Аёлни алдаманг эркаксиз ахир, Номусин тепкилаб кўрсатманг қахр.
Ёнингизда унинг борлиги бахтдир, Нодоннинг шериги шайтон бўлади.
Аёлни алдаманг севмасангиз хам, Тўғрисини айтинг у хам бир одам.
Аммо ёлғон билан жонин қийнаманг, Сизни деб гул умри хазон бўлади.
Аёлни алдаманг тиз чўкиб йиғланг, Сабрдан синмаган оёқларига.
Чиданг озгина ноз фирокларига
2 views Solih bola , 11:03