Get Mystery Box with random crypto!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллалл | Umariy_books

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Бир киши ўзининг бошқа қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ унинг йўлига кутиб турадиган фариштани қўйди. Унинг олдига келган пайтда:
«Қаёққа бормоқчисан?» деди.
«Ушбу қишлоқдаги биродаримни хоҳлайман», деди.
«Унда сен кўзлаган неъмат борми?» деди.
«Йўқ. Фақат мен унга Аллоҳ азза ва жалла учун муҳаббат қилганман, холос», деди.
«Мен сенга Аллоҳнинг элчисиман. Батаҳқиқ, сен унга муҳаббат қилганингдек, Аллоҳ сенга муҳаббат қилди», деди».
Муслим ривоят қилган. 

@abu_musab27 ушбу кун учун сизга раҳмат кун бўйи маҳзун эдим сиз билан ўтган вақтим мени маҳзун ҳолатдан чиқарди Алҳамдулиллаҳ

@umarbooks