Get Mystery Box with random crypto!

ЎЛИМ ТЎШАГИДА Уимблдон турнирининг биринчи қора танли чемпион | Umar ibn Xattob (R.A)

ЎЛИМ ТЎШАГИДА

Уимблдон турнирининг биринчи қора танли чемпиони Артур Эш (1943-1993) қон орқали юқтириб олган СПИД касали туфайли ўлим тўшагида ётар эди.
Чорасиз ҳолда ётган Артурга дунёнинг тўрт томонидаги мухлисларидан тасалли мактублари ёғилиб кела бошлади.
Мактублардан бирида шундай савол бор эди:
— Тангри нима учун бундай ёмон касаллик учун сени танлади?

Артур Эш шундай жавоб берди:
— Бутун дунёда 50 миллион бола теннис ўйнашни бошлайди,
улардан 5 миллиони теннис ўйнашни ўрганади,
500 минг нафари профессионал теннисчи бўлиб етишади,
50 минг нафари турли мусобақаларга қатнашади,
5 минг нафари халқаро турнирларда иштирок этади
50 нафари эса, Уимблдонга қадар етиб келади,
4 нафар теннисчи ярим финалга чиқади,
2 нафари эса, финалга чиқади...

Қўлимда чемпионлик кубогини кўтариб туриб Тангридан «НИМА УЧУН МЕН?», деб бирор марта сўрамадим энди эса, хасталик берганда қандай қилиб «НИМА УЧУН МЕН?», деб сўрай?!
(Интернетдан)
#УЛАШИНГ

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEYmTbbf6ycc5qUoiA