Get Mystery Box with random crypto!

Қўқонда хотинини рашк қилиб калтаклаган эрга жиноят иши қўзғат | Uchko'prik | Tezkor xabarlar

Қўқонда хотинини рашк қилиб калтаклаган эрга жиноят иши қўзғатилди

7 май куни Қўқон шаҳар Аҳиллик кўчасида яшовчи М.О турмуш ўртоғи Г.С. ни рашк қилиб, бошқа эркак билан яқин муносабатда бўлганлигини тан олишини сўраган. Г.С бошқа эркак билан гаплашмаганлигини айтишига қарамасдан, М.О уни уриб тан жароҳати етказган. Натижада фуқаро Г.С шаҳар тез-тиббий ёрдам кўрсатиш марказига мурожаат қилган. Г.С.да енгил тан жароҳатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.О. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Uchko'prikliklarga siz ham qo'shiling!
https://t.me/+xadR9wd40VQ2MWJi