Get Mystery Box with random crypto!

​​Хитойда «сунъий қуёш» ишга туширилган, биз эса айрим жойлард | Ulug‘bek Po‘latov

​​Хитойда «сунъий қуёш» ишга туширилган, биз эса айрим жойларда "свет" ўчиб қолаётганининг сабабини ҳалиям қуёшдан кўриб юрибмиз

Энергетика вазирлиги айрим жойларда "свет" ўчиб қолаётганининг сабабини тушунтирибди. Вазирликнинг айтишича шу кунларда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал исиб кетиши натижасида айрим жойлардаги трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши кузатилиб носозликлар келиб чиқаётган экан.

Энди ҳудди шу матн қахратон қишда ҳам эълон қилинади. Фақат матндаги айрим сўзлар «кунлар ўта совиб кетганлиги туфайли трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши кузатилиб носозликлар келиб чиқмоқда» деган сўзлар билан ўзгартириб қўйилади.

Ёзда кун исиб кетяпти деса, қишда совиб кетяпти деса унда қочон свет ўчмайди? Бир чораси йўқми буни? 30 йилдан буён наҳот бир йўли топилмаган бўлса.

@u_pulatoff