Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 (икки ю | Ulug‘bek Po‘latov

2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 (икки юз минг) сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади.

Шу пулларни чизаётган "дизайнер" ким экан-а? Жуда қизиқ менга... Майли, ҳамма эътирозларни четга суриб, асосийсига тўхталаман. 5000, 10000, 20000, 50000, 100000, 200000 деган қийматларига наҳотки биттагина пробел қўйиб ёзиб бўлмайди?! 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000, 200 000 қилиб ёзса, 5000 ўрнига 50000 бервориб адашиб юрмасдик. Шошилинч вазиятларда пулни қўлга олиб нолларини санаб ўтирибмиз, тавба. Ишқилиб-деее...

Жалолиддин Мирзаев

P.S: Ҳақиқатдан ҳам 200 минг сўмлик билан 20 минг сўмлик купюра бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Шунинндек 10 минг сўм ва 20 минг сўмлик банкноталарнинг ўлчами ва ранги ўхшаш. Бир боғлам (пачка) 20 минг сўмлик ичига 10 минг сўмлик солиб юборилса — қоронғида ажратиб бўлмайди.

Ундан ташқари 5 минг ва 10 минг сўмлик купюраларнинг икки хил кўриниши мавжуд. Ҳисоб-китоб вақтида одамлар роса чалкашиб кетяпти.

@u_pulatoff