2022-08-31 03:43:12
САҲАР ТУРИШДА БАРАКА БОР
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.
Бир киши Иброҳим ибн Адҳам р.ҳ билан тортишар экан шундай деди:
- Барака деган нарса йўқ нарса
- Иброҳим ибн Адҳам р.ҳ: Ит ва қўйларни кўрганмисан?
- Ха
- Қайси бирида туғилиш кўпроқ?
- Ит кўпроқ туғади, бир туққанда еттитагача туғади. Қўй эса учтагача туғади.
- Атрофинга қарасанг қайси бири кўпроқ.
- Қўйни кўплигини кўраман.
- Сўйиб йиладиган, ва сони жиҳатидан камаядиган қўй эмасми?
- Ха
- Манашу баракадир.
- Киши: Нима учун унақа бўлди? (Нима учун итга қараганда қўйда барака бор?)
- Иброҳим ибн Адҳам р.ҳ: Чунки қўй кечанинг бошланишида дам олишни бошлайди ва бомдоддан олдин уйғониб Аллоҳнинг раҳмати тушиш вақтига етишади ва шу вақтда уни устига барака тушади.
Аммо ит эса кечаси билан хуркиб чиқади ва бомдод яқинлашиш вақтида уйқу эсига тушиб ухлайди. Шу билан Аллоҳнинг раҳмати тушиш вақтини ўтказиб юборади ва барака ундан кўтарилади.
@TVISLOMIY
492 views00:43