2021-12-10 06:14:18
10-декабр "Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун"
Ҳурлигим рамзисан, тинчликдан нишон,
Сен борсан гул юртим бахтларга макон,
Мадҳингни куйлашдан чарчамайди тил,
Токи сўзларингдан лол қолсин жаҳон.
Сен юртнинг жамоли, ҳурлик тимсоли,
Қалбимнинг машъали қуёш мисоли,
Сенда мужассамдир нурли келажак,
Авлодлар камоли, бахту иқболи.
Сенсан яхшиларга меҳрибон, йўлдош,
Дўсту биродарга доимо дилдош,
Бахтдан масрур бўлиб турганда ҳар чоқ,
Дилдан куйлашади ҳар бир кекса ёш.
Миллат, элатларга тилайсан нажот,
Аждодим руҳлари сенда барҳаёт,
“Аждодлар мардона руҳи сенга ёр”,
Мангу жаранлайвер токи бор ҳаёт.
Йўлимга нур,зиё сочган шамсиям,
Диллардан дилларга кўчган фахриям,
Қўшиқлар ичида ўзинг шоҳ қўшиқ,
Оламни маҳлиё қилган мадҳиям!
2.4K views03:14