Kanal manzili:
Toifalar:
Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
22.63K
Kanalning ta’rifi
Туркиядаги ўзбекистонликлар учун фойдали маълумотлар ва энг сўнги хабарлар канали.
Реклама: t.me/turpaketlar
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 10
2023-07-02 23:51:42
Видеони кўриб вос кечворган қарзларимни қайтариб олишга умид пайдо бўлди =))
8.0K views20:51
2023-07-02 23:50:16
Бўларкану шунақа мавзуларда гапирса
12.1K views20:50
2023-06-10 23:37:01
Президент Эрдоған УEФА Чемпионлар Лигаси финалини томоша қилиш учун Отатурк олимпия стадионига ташриф буюрган.
3.5K views20:37
2023-06-10 14:46:39
Навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага “класс” босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди
Аёл “Одноклассники.ру” саҳифасида тақиқланган диний маърузага “класс” босган вақтда (2018 йили) Туркия давлатида бўлган. Тергов ва суд “класс” босишни – тарқатиш, деб баҳолаган ва ЖКнинг 244-1-моддасини қўллаган.
Суд ҳужжатларида маълум бўлишича, айбланувчи ушбу ҳаракатни эслай олмаган. Яна бир муҳим жиҳат – аёл ушбу “класс”ни Ўзбекистон ҳудудида эмас, балки Туркияда (Истанбул шаҳри) мигрант сифатида ишлаб юрганида босган.
Батафсил: https://kun.uz/94363154
8.7K views11:46
2023-06-10 09:55:08
Бугунги финал олдидан Илкай ва Ҳакан ўз фикларини билдириб ўтишди.
7.2K views06:55
2023-06-10 09:37:50
Президент ҳузуридаги дезинформацияга қарши кураш маркази
(ДММ) Туркия президентининг соғлиғи ҳақидаги барча гаплар ёлғон эканлигини маълум қилди.
Режеп Таййип Эрдўғаннинг соғлиги яхши эканлиги билдирилди.
Аввалроқ журналист
Жан Атакли президент
Режеп Таййип Эрдўғоннинг соғлиғи ёмон эканини иддао қилган эди.
Атакли ўзининг Твиттер саҳифасида
Эрдўғон операцияга тайёрланаётганини ёзган эди.
6.5K views06:37
2023-06-09 20:44:51
Туркия дунёдаги энг қиммат iPhone 14 сотувчи мамлакатлар орасида биринчи бўлди.
7.3K views17:44
2023-06-09 19:33:27
Энг кам иш ҳақини аниқлаш комиссияси 13 июнь куни йиғилиб, энг кам ойлик иш ҳақини ошириш масаласини муҳокама қилади.
7.4K views16:33
2023-06-09 16:48:45
Истанбулда рекорд даражада сохта пуллар қўлга олинди.
Жиноий гуруҳ сохта долларларни Африка давлатларига олиб чиқишга тайёрланаётган бўлишган. Улар пулларни Кайитҳанедаги кўплаб посилка ва сейфлар бўлган омборда сақлашган. Операция давомида 1 нафар Туркия, 3 нафар Швеция, 1 нафар Англия ва 1 нафар Гана фуқароси жиноят устида қўлга олинган.
Омборлардан жами 1 миллиард доллар қалбаки пуллар чиққан. Истанбулнинг Шишли шаҳрида гумонланувчилар томонидан ижарага олинган ҳашаматли виллаларни тинтув қилган жандарм гуруҳлари, бир қанча пул ва тақинчоқларни ҳам мусодара қилишган. Мусодара қилинган қалбаки пуллар “Республика тарихида бир вақтнинг ўзида қўлга киритилган энг юқори миқдор” эканлиги таъкидланган.
8.1K views13:48
2023-06-09 11:35:12
Эроннинг «Qeshm Air» авиакомпанияси 21 июндан Теҳрон ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда, деб хабар беради Podrobno.uz мухбири.
Рейслар ҳафтасига бир марта - чоршанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
7.5K views08:35