2023-04-12 10:17:25
“Ман Сити”нинг рақиби ким ?…
Бугун ЕЧЛ 1/4 финали босқичида, Сантъяго Бернабеу стадионида , Мадриднинг «Реал»и ҳамда Лондоннинг «Челси» клублари баҳслашишади. Машҳур Livesport.ru сайтининг тахминига қараганда «Реал»нинг кейинги босқичга чиқиш эҳтимоли 60 фоизга тенг. Vseprosport.ru сайти эса бу эҳтимолни 65 фоизга баҳоламоқда. Қизиқ, бундай тўқнашувга шунча кўп фоиз тақдим этиш тўгри бўлармикан ?
Мадридликларнинг устози Карло Анчелоттидан бу ҳақида , яъни «Челси»нинг инқирозда эканлигини биласиз ва сиз қандай фикрдасиз деб сўрашганда, у шундай жавоб берди: «Биз ҳам қийналдик, уларда ажойиб жамоа бор, улар ҳозирча яхши формада эмас, балки шунинг учун ҳам яхши ўйинга мотивация бор, шунинг учун биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрамиз.» Мураббийларнинг ҳар доим берадиган нейтрал жавоблари шунақа болади аслида.
«Реал» ҳақида гапирадиган бўлсак 2 та учрашувда 10 та гол урди, деб мақтовларга сабаб бўлаётган бир пайтда, ўз майдонида “Вильярреал”га имкониятни бой бериб қўйди. Балки ўйинга бўлган эътиборсизлиги натижасидадир. Ҳар ҳолда бир статистикани кечадан буён барча ОАВ тарқатиб ташлашяпти, ростдан ҳам одам зоти қизиқадиган факт экан. «Реал» охирги 3 та ўйинда 12 та гол уришга муваффақ бўлди. «Челси» эса охирги 18 та ўйинида 12 тагина гол урган. Қизиқ, гол уриш бойича охирги пайтларда мастерга айланган жамоа ва гол уролмаслик бўйича «мастер»га айланиб бораётган жамоалар тўқнашувида нима бўларкин-а ?! «Челси» охирги икки учрашувнинг иккаласида ҳам мағлубиятга учради. Гол ҳам урмади. Бу ёқ томонларда эса Карим Бензема каби футболчи ҳет-трикларни дарвозаларга жойлаб ётипти. «Реал»нинг кўп футболчилари айни вақтда топ формада бўлиб турибти. Бензема, Винисиус, Родриго, Асенсио, Модрич, Куртуа, Камавинга… Хуллас, деярли бутун таркиб. Лондонликлар таркибида эса ақалли бир футболчини ҳам мисол қилиб келтириш қийин.
Кўрамиз, кузатамиз.
Ҳар нарса бўлиши мумкин…
23:50 (ТШВ)
Спорт телеканалида.
Шарҳловчилар: Даврон Файзиев
Ҳасан Турдиалиев
Озодбек Сатторов.
@OzodbekSattorov
6.2K views07:17