Get Mystery Box with random crypto!

Менга мурожат қилиб бугун футбол канали очиладими деб сўрашяпт | Hasan Turdialiyev | Rasmiy kanal

Менга мурожат қилиб бугун футбол канали очиладими деб сўрашяпти. Ўзи бир неча кун аввал ҳам кўпчилик янги хусусий футбол канали очиларкан, АПЛ кўрсатиларкан, шу ростми деб сўрашни бошлашганди. Умумий жавоб бериб кетаман.

1. Янги хусусий футбол каналига умуман алоқам йўқ, шунинг учун ўта шахсий тахминимни ёзаман. Биламанки аввалги “Futbol tv”га ҳам алоқадор эмас. Бу қанчалик рост? Хусусий мақомдаги канал бугунги кунда очилиши имконсиз нарса эмас, бироқ жараёни анча мураккаб. Ўйлашим бўйича, кимдир канал ишга туширишни режа қилса буни замонавий презентация шаклида амалга оширарди. Катта ОАВлар орқали томошабинларга расмий маълумот бериб, аудитория йиғарди. Ҳар ҳолда менинг қарашларим шундай. Мана шу ҳолатдан келиб чиқиб бу унчалик ҳақиқатга ўхшамаяпти деган фикрдаман. Ёки жуда эрта босқичдаги режа бўлишиям мумкин. Яқин орада эмас. Қолаверса Ўзбекистонда АПЛ эксклюзив трансляция ҳуқуқи Сетантага тегишли ва улар асосий контентини бошқа бир рақобатчига шунчаки бериб юбормаса керак.

2. Аслида Ўзбекистонда футболга ихтисослашган канал ишга туширилиши актуал мавзу. Фақат хусусий эмас, давлат миқиёсидаги тегишли ҳужжатлар асосда МТРК қошида очилиши аввалдан маълум. Билишимча бу борада ҳаракатлар кетяпти.

Қайси платформада бўлишидан қатъий назар каналлар очилиб, трансляциялар кўпайгани томошабин учун яхши албатта.

t.me/Davron_Fayziev