Get Mystery Box with random crypto!

«Барселона» «Реал» устидан йирик ғалаба қозонгандан сўнг, 7 та | Hasan Turdialiyev | Rasmiy kanal

«Барселона» «Реал» устидан йирик ғалаба қозонгандан сўнг, 7 та ўйин ўтказди. 3 ғалаба, 3 мағлубият. Ҳар 3 ғалаба минимал ҳисобда қайд этилди. Ундан олдинги 12 ўйиннинг 10 тасида ғалаба қозониб, бирорта ҳам ютқазмаган «Барселона».

Эсингизда бўлса, Куман бошчилигидаги «Барселона» 10-турдан то 33-тургача ажойиб серия намойиш қилган. Шу даврдаги 22 ўйинда атиги бир маротаба «Реал»га мағлубиятга учраган. 18 ғалаба. Натижада чемпионлик курашига қўшилиб, «Атлетико»га 1 очко қолганди. Шу серия бошида орадаги фарқ 7-8 очкони ташкил қилган.

Албатта, у жамоа бошқа, Месси бор эди, Хави йўқ эди. Аммо бир умумийлик бор - жиддий босим остида, яъни ҳар ўйинни ютиш талаби остида ҳар ўйинни ютишга ҳали қодир эмас. Класикодаги ғалабадан сўнг, балким барселоналиклар «Реал»га ҳалақит бера олиши мумкиндек туюлди - нега бўлмасин, «Реал»ни Атлетико ва Севилья сафари кутиб турар, бунинг устига ЕЧЛ яримфиналлари бор.

Шундан «Барселона»да муаммолар бошланди. «Кадис»дан эмас, олдинроқ «Леванте» ҳам жуда қийинчилик билан ютилганди. Европа Лигасида яққол фаворитга айланди ҳамки, «Айнтрахт» ютиб кетди.

Бу қандайдир ўзига хос характер (ё характерсизлик) эмас. Шунчаки, жамоа ҳали жиддий кутилмалар учун тайёр эмас.

Ўйнай олади, жуда чиройли баъзида, аммо курашиш учун бошқача фазилатлар ҳам керак. Фақат ўхшаганда эмас, ўхшамаганда ҳам рақибидан кўпроқ гол ура олиш лозим.

«Реал» каби. Мадридликлар анчадан бери футбол ўйнашмаяпти, лекин зўр курашишяпти.