Get Mystery Box with random crypto!

Effect.uz доимо халқ билан бўлади!!! Бугун, 19 ноябрь куни Ef | 𝑻𝒐'𝒓𝒂𝒚𝒆𝒗 𝑶𝒚𝒃𝒆𝒌

Effect.uz доимо халқ билан бўлади!!!

Бугун, 19 ноябрь куни Effect.uz 3 ёшни қаршилади.

Албатта, бу муддат бир қарашда жуда қисқадек туюлади.

Аммо биз ижодий жамоа тўлиқ шаклланишига, кўплаб синовларни енгиб ўтишга, баъзан адолатсизликлар устидан кулиб, ўз йўлимизда давом этишга замин ҳозирлай олдик.

Оғир кунларда ташлаб кетганлар, йўқотишлар бўлди. Бизнингча, бундай ҳолат ҳар бир ташкилот ва катта–катта компанияларда ҳам учрайди.

Биздан кетганлар ўз хизматларига рози бўлишсин, озми кўпми шу ердан рўзғор тебратди. Effect.uz улардан доимо мамнун ва меҳнатларини унутмайди. Маълум вақт қийналдик.

Сабр қилдик. Аллоҳ доим мададкор бўлди.

ХАЛҚ учун хоҳ у катта бўлсин хоҳ кичик ёрдамимиз тегиши учун бор кучни ишга солмоқдамиз.

Давлат аҳамиятига эга нуфузли тадбирларга чақирилмоқдамиз. Албатта, юксак ишончни доимо қадрлаймиз.

EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport