Get Mystery Box with random crypto!

Устамага шеър | Tuproqqal‘a MMTB

Устамага шеър ( 823-Қарор мезони бўйича ёзилган)

Ўқувчимдан айланай,
Устмага ўтволдим.
Олимпиададан ўргилай ,
“30” баллни олволдим.

Яхшиямки синфим бор,
Шунга деб , “5” балл олдим.
Улар бўлиб сабабкор,
“35” га етволдим.

Баҳо санаб журналдан,
Қаранг яна “5” олдим,
Балим етиб қириққа,
Чуқурроқ нафас олдим.

Бир хафталик бўлса ҳам,
Оширибман малака.
50 балим бўлди жам,
Худо бериб барака.

Тадбирларда яхшиям ,
Қатнашибман ,юрибман.
Асқотди менга буям,
Бундан “15” йиғибман.

У деб ,бу деб стажим ,
30 йилга етибди.
Ҳеч қаерга бормабман ,
Умр ўтиб кетибди.

Ўтиб кетган умрга ,
“10” балл олдим дўстларим.
Ошно бўлиб шукурга,
Асло ёмон бўлмадим.

Ўнта одам фикрига ,
Қаранг яна “10 “олдим.
Устамани заҳрига ,
Аранг “85” олдим.

Шунча ишни қилибман,
Оммалаштиролмабман.
Телефоним бўлса ҳам,
Ҳеч ҳам расм олмабман.

Шўринг қурғур шуни деб,
100 баллга етолмадим.
Шеригим ўзиб кетди ,
Мен унга етолмадим.

Майли шукур шунга ҳам,
Текканини оламан.
Энди сигир туғса ҳам ,
Телефонга оламан.

Эҳ , устама ,устама !
Сенга ҳазил қиламан.
Келгуси йил 100 фоиз,
Жигарингни эзаман.


@T_Nurmetov