Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ Жорий йилнинг 4-14 февраль кунлари ТДШУ да “ | Korean studies (5 tashabbus)



ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ

Жорий йилнинг 4-14 февраль кунлари ТДШУ да “Юртим алломалари” йўналишида илмий, маърифий, маънавий туркум тадбирлар ўнкунлиги белгиланган. Ана шу йўналишдаги тадбирлар доирасида “Ғазалхон ёшлигим: Алишер Навоий ғазаллари билимдони” мушоирахонлик танлови ҳам ўтказилади.

Ушбу танловда ҳазрат Алишер Навоий ғазалларини кўп ёд олган илми толиблар ғолиблик учун беллашадилар.

Танлов шартлари:
1. Ҳазрат Алишер Навоий ғазалларидан камида 200 байтни ёддан билиши;
2. Алишер Навоий ғазалларини ҳайъат аъзолари олдида ифодали, ёддан айтиб бериши;
3. 1-6 февраль кунлари соат 14:00 дан 17:00 га қадар Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ( 708 хона, Илҳом Исломов)га 10х15 ўлчамдаги электрон расми билан келиши ва қайддан ўтиши керак.

Энг кўп ғазал ёд олган танлов ғолибини нуфузли ҳайъат аъзолари аниқлаб беради.
Ҳайъат аъзолари:
1. Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али (ҳайъат раиси).
2. Республика китобхон танлови ҳайъати аъзоси, профессор Боқижон Тўхлиев (аъзо).
3. Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, доцент Адҳамбек Алимбеков (аъзо).
4. Алишер Навоий ижодининг моҳир тадқиқотчиси, PhD Олимжон Давлатов (аъзо).

Танлов ғолиблари қуйидаги совринларни қўлга киритади:

1 ўрин эгаси 500 минг
2 ўрин соҳиби 300 минг
3 ўрин соҳиби 200 минг пул мукофоти ва ректор мақтов ёрлиғига эга бўлади

Танлов 2021 йилнинг 8 февраль куни соат 14:00 да университетнинг маданият саройида бошланади.

Белни маҳкам боғлаб танловда қатнашинг ва ғолиб бўлинг

@sharq_xabar