Kanal manzili:
Toifalar:
Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
3.94K
Kanalning ta’rifi
Фарғона ш. (Шакарқишлоқ) "Тоййиба" Жоме масжидининг расмий канали. Имом-хатиб Азизхон домла Бахромовнинг Жумъа маърузалари тўлиғича, Олимхон қори Жалоловнинг Қуръони каримдан қироатлари.
Админ: тел 998-97-335-31-02
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 2
2022-10-05 09:27:26
CАВОЛ: Тасбеҳ дуоларини саноғини санамай ўқиб юриш мумкинми? Савоб бўладими ёки ўқиган тасбеҳ дуоларини саноғини билиш шартми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадисларда адади аниқ баён қилинган (намоздан кейинги 33 мартадан Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар каби) тасбеҳларни айтилган саноғига риоя қилиш афзал. Аммо инсон бўш вақтларида зикр ва тасбеҳларни айтмоқчи бўлса, хоҳлаганича айтиши жоиз. Қанча кўп айтса, шунча яхши. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
1.5K views88870, 06:27
2022-10-04 18:20:46
05.10.22 uchun
#namoz_vaqtlari
Farg’ona vaqti bilan
@toyyibaf
1.4K viewsKamron, 15:20
2022-10-04 12:30:20
Олимхон қори Жалолов
Хатми сағийр
1.5K views88870, 09:30
2022-10-04 11:31:22
CАВОЛ: Мен вилоятдан келиб, пойтахтда ишлайман. Масофомиз 700-800 км. 2 ёки 3 ой ишлайман, шу муддатдаги намозларимни тўлиқ тартибда ўқирдим, яқинда бир ўртоғим сен қаср қилиб ўқишинг керак деди. Намозларимни тўлиқ ўқишга имконим бор. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сиз Тошкентда икки ёки уч ой туришни ният қилиб келсангиз, муқим бўласиз ва намозларингизни тўлиқ ўқийсиз. Ўн беш кундан кам муддатга келсангиз, мусофир бўласиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Ҳозирги ҳолатингизда тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
1.5K views88870, 08:31
2022-10-04 08:28:32
1.4K views88870, 05:28
2022-10-04 07:25:11
Вақт – қимматли нарса, улуғ неъматлардан бири. Уни бирор эзгу мақсадсиз, беҳудага ўтказиб юборар экансиз, эвазини топиб, ўрнини тўлдиришга асло қодир бўла олмайсиз.
1.4K views88870, 04:25
2022-10-04 07:23:36
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу қуллари билан бирга овқатланардилар. Танимаган одам у кишини қуллари орасидан ажрата олмасди.
Агар бизда 500 минг доллар пулимиз бўлсачи?! Ўзимизни қандай тутардик?! Корхонамиз ишчилари билан бирга овқатланармидик?!
Маълумот ўрнида: у киши вафот этганларида, қолдирган бойликлари 3 103 000 000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор бўлган экан. 1 динор — 4.365 грамм олтиндир. Мазкур динорларни долларга айлантирсак, 528.2 млрд.$ бўлар экан.
Саҳобаи киромлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мадрасаларининг пешқадам талабаларидир.
Пулнинг кўп ёки озлиги уларнинг фазилатларига соя солмаган. Доим инсонийликнинг юксак намунасини кўрсатиб бораверишган.
Бугунги кунда талабанинг контрактига, бева-бечоралар, етим-есирларга, масжид-мадрасага, қарзини тўлолмаётган кишига, уйланолмаётганни уйлантиришга ва ҳоказо хайрли ишларга катта маблағ эҳсон қилиб, номи сир тутилишини истайдиган, буни миннат қилмайдиганларни Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг издошлари дессак булади.
Аллоҳ таоло Абдурраҳмон ибн Авф ва бошқа содиқ саҳобалардан рози бўлсин! Бизни ўшандай қўли очиқ саҳобага издош қилсин!
1.6K views88870, 04:23
2022-10-04 07:18:00
САВОЛ: Беморлик сабабли тик туриб намоз ўқий олмайдиган киши ёшлигида қазо қилган намозларини ўтириб, қазосини ўқиши мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, мумкин. Бунга фиқҳий китобларимизда рухсат берилган. Жумладан, “Фатовои ҳиндия” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَإِنْ قَضَى فِي الْمَرَضِ فَوَائِتَ الصِّحَّةِ قَضَاهَا كَمَا قَدَرَ قَاعِدًا أَوْ مُومِئًا
яъни:
“Бемор киши соғлом вақтида ўқимаган қазо намозларини ўз ҳолига қараб, ўтириб ёки имо-ишора билан ўқиши мумкин”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.
1.4K views88870, 04:18
2022-10-04 07:07:50
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда кечаси ётсалар, ўнг биқинларига ёнбошлар эдилар. Агар тонгга яқин ётсалар, чиғаноқларини тираб, бошларини кафтларига қўяр эдилар».
Муслим ривоят қилган.
1.4K views88870, 04:07
2022-10-04 03:52:50
1.4K views88870, 00:52