Get Mystery Box with random crypto!

“Қиз ва йигит ИИО ходимларининг ҳаракатларига фаол қаршилик кў | TOSHKENTLIKLAR/24/7

“Қиз ва йигит ИИО ходимларининг ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатган” – ИИВ Тошкентда икки ёш таҳқирланмаганини маълум қилди

Маълум бўлишича, 8 июнь куни соат 02:30 да Мирзо Улуғбек туманида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқароларнинг шахсини аниқлаш зарурати юзага келган. Бунга уларнинг гиёҳванд модда ташишда гумон қилингани ва профилактика назоратини бузгани сабаб бўлган.

“Айрим оммавий ахборот воситалари томонидан воқеаларнинг бирёқлама талқин қилиниши, шунингдек, мақолаларда ёшларнинг саргузаштлари бўяб тасвирлангани сабабли ижтимоий тармоқларда турли миллатчилик руҳидаги баёнот ва мулоҳазалар тарқала бошлади”, деб ёзади ИИВ вакили Шоҳрух Ғиёсов.

Унинг сўзларига кўра, бу каби миллатлараро адоватни сунъий равишда қўзғатишга бўлган уринишлар биринчи марта кузатилмаяпти.

Таъкидланишича, тергов фуқароларнинг тасвирда акс этган тан жароҳатларини қаерда ва қандай шароитда олган бўлиши мумкинлигини ҳозирча аниқламаган.

https://t.me/toshkentliklar_24_7